

Ушбу назорат ўйини 3 сентябрь куни Филиппиндаги "Rizal" стадионида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш керакки, 3-сентябрь куни Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон жой олган "Н" гуруҳи доирасида ҳам иккита ўйин ўтказилади. Тошкентда Самвел Бабаян шогирдлари Яманни қабул қилса, Баҳрайн ўз уйида КХДРни қабул қилади. Тақвим бўйича 3-турда дам оладиган Филиппин эса ўртоқлик учрашуви билан бўшлиқни тўлдиради.



