

"Реал"дек клубда ҳамма футболчилар мамнун бўлишига эришиш қийин. Гап юқори даражали футболчилар ҳақида кетяпти. Ўйинчилар доимо кўпроқ ўйнашни исташади ва агар буни кам бажаришса, эътироз билдиришади. Зидан мураббий бўлишини кутмагандим, аммо у ўз вазифаларини яхши бажармоқда. Бундан яхшироқ ишлаб бўлмайди. Унинг дўсти сифатида Зидан "Реал"да узоқроқ ишлашига умид қиламан" - дейди Фигу.


