

Маросимга Лондоннинг муҳташаб биноларидан бири ҳисобланган "Палладиум" театри мезбонлик қилади. "Палладиум" Англия ва Буюк Британиядаги энг машҳур театр ҳисобланади. Театр ўз бағрига 2286 кишини сиғдира олади. Дунёнинг энг машҳур санъаткорларини қабул қилган: Фрэнк Синатрадан тортиб Элтон Жонгача, Битлздан тортиб Аделгача. 23 октябрь куни ушбу театрда тарихда илк маротаба ФИФАнинг энг яхшиларни тақдирлаш маросими ўтказилади.






