Роналду ва Месси яна бир жабҳада ҳаммадан устун + ФОТО

Tolibjon Qosimov
24 окт 2017, 20:04
Кеча тунда Англия пойтахти Лондонда "The Best FIFA Football Awards 2017" тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Профессионал футболчилар ассоциацияси халқаро федерацияси (FIFPro) талқинига кўра рамзий терма жамоа қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Жанлуижи Буффон («Ювентус»).

Ҳимоячилар: Дани Алвес («Ювентус»/«ПСЖ»), Леонардо Бонуччи («Ювентус»/»Милан»), Серхио Рамос ва Марсело (иккиси – «Реал»).

Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич, Тони Кроос (иккиси – «Реал») ва Андрес Иньеста («Барселона»).

Ҳужумчилар: Неймар («Барселона»/»ПСЖ»), Лионель Месси («Барселона»), Криштиану Роналду («Реал»).



Шу тариқа, Криштиану Роналду ва Лионель Месси йил рамзийсидан 11 маротабадан ўрин олишди. Бу борада улар ҳаммадан олдиндалар.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/brfootball