UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  7 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  5 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  10 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  2 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

FIFA20 ўйинида ўзбекистонлик футболчилар борми? Янгиликлар

FIFA20 ўйинида ўзбекистонлик футболчилар борми?

Теглар :  FIFA20
2019 йилнинг 24 сентябрида FIFA футбол симуляторининг янги версияси (FIFA20) сотувга чиқди.

Ушбу ўйинни ҳамюртиларимиз ҳам сотиб олиб, ўйнашга ҳам улгуришгани аниқ. FIF20да ўзбекистонлик футболчилар борлигига ҳеч қизиқдингизми?

Ўйиндаги футболчилар базасида фақат 3 нафар ўзбекистонлик футбол устаси борлигини аниқладик. Эътиборингизга шу 3 футболчи ва уларнинг кўрсаткичларини тақдим этамиз.


ФОЗИЛ МУСАЕВ

Фаолиятини Япониянинг "Жубило Ивата" клубида давом эттираётган Фозил Мусаев FIFA20 ўйинида мавжуд бўлган уч ўзбекистонликнинг бири ҳисобланади. Жорий мавсум J лиганинг 8та учрашувида майдонга тушган ҳамюртимизнинг ўйиндаги умумий кўрсаткичи - 60.

Кўрсаткичлар (100 баллик тизимда):

Тезлик - 65, зарба - 46, паслар - 57, дриблинг - 63, ҳимоя - 55, жисмоний тайёргарлик - 71.


ИКРОМ АЛИБОЕВ

FIFA20даги навбатдаги футболчимиз Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби шарафини ҳимоя қилаётган - Икром Алибоев. Корея чемпионатининг 30та ўйинида 3та гол уришга эришган ярим ҳимоячимизнинг кўрсаткичи 68.

Кўрсаткичлар (100 баллик тизимда):

Тезлик - 67, зарба - 64, паслар - 67, дриблинг - 63, ҳимоя - 55, жисмоний тайёргарлик - 61.


ОДИЛ АҲМЕДОВ

FIFA20 ўйинидаги энг кучли ўзбекистонлик "Шанхай СИПГ" сафида тўп тепаётган Одил Аҳмедов ҳисобланади. Аҳмедовнинг кўрсаткичлари ўйиннинг аввалги қисмидагидек эмас. Ҳамюртимизнинг рақамлари пасайтирилган.

Кўрсаткичлар (100 баллик тизимда):

Тезлик - 70, зарба - 71, паслар - 72, дриблинг - 71, ҳимоя - 71, жисмоний тайёргарлик - 72.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика