EA Sports компанияси томонидан тайёрланадиган FIFA20 ўйинининг муқовасида ким бўлиши эълон қилинди.
"Реал" янги футболчиси Эден Азар FIFA20 ўйинлари муқовасини безаб турадиган бўлди. Шу билан бирга "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳам FIFA20 юзи бўлади. Бу ҳақда футболчилар ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар беришди.