UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  1 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  5 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  5 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  10 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  15 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  11 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  6 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  4 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  9 18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  1 17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  15 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  1 16:55"Ал Насср"ни Ашхободда қандай кутиб олишди?  23

FIFA20 ўйинида ўзбекистонлик футболчилар борми? Янгиликлар

FIFA20 ўйинида ўзбекистонлик футболчилар борми?

Теглар :  FIFA20
2019 йилнинг 24 сентябрида FIFA футбол симуляторининг янги версияси (FIFA20) сотувга чиқди.

Ушбу ўйинни ҳамюртиларимиз ҳам сотиб олиб, ўйнашга ҳам улгуришгани аниқ. FIF20да ўзбекистонлик футболчилар борлигига ҳеч қизиқдингизми?

Ўйиндаги футболчилар базасида фақат 3 нафар ўзбекистонлик футбол устаси борлигини аниқладик. Эътиборингизга шу 3 футболчи ва уларнинг кўрсаткичларини тақдим этамиз.


ФОЗИЛ МУСАЕВ

Фаолиятини Япониянинг "Жубило Ивата" клубида давом эттираётган Фозил Мусаев FIFA20 ўйинида мавжуд бўлган уч ўзбекистонликнинг бири ҳисобланади. Жорий мавсум J лиганинг 8та учрашувида майдонга тушган ҳамюртимизнинг ўйиндаги умумий кўрсаткичи - 60.

Кўрсаткичлар (100 баллик тизимда):

Тезлик - 65, зарба - 46, паслар - 57, дриблинг - 63, ҳимоя - 55, жисмоний тайёргарлик - 71.


ИКРОМ АЛИБОЕВ

FIFA20даги навбатдаги футболчимиз Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби шарафини ҳимоя қилаётган - Икром Алибоев. Корея чемпионатининг 30та ўйинида 3та гол уришга эришган ярим ҳимоячимизнинг кўрсаткичи 68.

Кўрсаткичлар (100 баллик тизимда):

Тезлик - 67, зарба - 64, паслар - 67, дриблинг - 63, ҳимоя - 55, жисмоний тайёргарлик - 61.


ОДИЛ АҲМЕДОВ

FIFA20 ўйинидаги энг кучли ўзбекистонлик "Шанхай СИПГ" сафида тўп тепаётган Одил Аҳмедов ҳисобланади. Аҳмедовнинг кўрсаткичлари ўйиннинг аввалги қисмидагидек эмас. Ҳамюртимизнинг рақамлари пасайтирилган.

Кўрсаткичлар (100 баллик тизимда):

Тезлик - 70, зарба - 71, паслар - 72, дриблинг - 71, ҳимоя - 71, жисмоний тайёргарлик - 72.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика