

"Туркиядаги табиий офат туфайли юзага келган фавқулодда вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ФИФА Кенгаши Бюроси Туркия Футбол Ассоциациясининг (TFF) TMS билан иккинчи рўйхатдан ўтказиш муддатини 2023 йилнинг 18 февралига қадар узайтиришга қарор қилди", – дейилади ФИФА хабарида.
Аввалроқ Туркияда барча спорт тадбирлари бекор қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Туркияда бир қатор жиддий зилзилалар содир бўлди. Энг кучли қимирлаш 7,8 магнитудага эга эди. Табиий офатлар натижасида Туркия бўйлаб кўплаб бинолар қулаб тушди. Ҳозирги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 12 мингдан ошган. Яна 63 мингга яқин одам эса яраланган.



