UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  3 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  5 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  10 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  27 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

ФИФА вакили ЎФА раҳбарияти билан учрашди Янгиликлар

ФИФА вакили ЎФА раҳбарияти билан учрашди

Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатяпти:

ФИФА вакили бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, ЎФА ҳузурида ташкил этилиши режалаштирилаётган ўқув-машғулот базасининг қурилиш режаси билан танишди. Ушбу лойиҳа учун ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра ажратилган 12 гектар ер майдони кўздан кечирилиб, лойиҳа режаси ва чизмалари атрофлича ўрганиб чиқилди. 

Андер Вашкевич келгуси 3 кун мобайнида ҳам Тошкент вилоятида бўлиб, янги ўқув базасига тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда иштирок этиши режалаштирилган 

Лойиҳага асосан табиий чимга эга 6 та ва 1 та сунъий футбол майдони, ангар типидаги футзал майдони, 150 ўринли меҳмонхона мажмуаси, 700 кв.м. майдонга эга спорт заллар, мини-футбол ва соҳил футболи  билан шуғулланиш учун 1 та алоҳида майдон, 150 кишига мўлжалланган ресторан, 130 кишилик анжуманлар зали, шунингдек, кутубхона, музей ва дам олиш масканлари қуриб битказилади.  

Шунингдек, мазкур ҳудудда функционал диагностика, спортчиларни соғломлаштириш ва реабилитасияси учун замонавий спорт тиббий марказини ташкил қилиш ва зарур тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида спорт тиббиёти маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика