ФИФА Россия терма жамоасини барча халқаро мусобақалардан четлатмоқчи

Оқил Абдубарноев
28 фев 2022, 21:56
ФИФА Россия терма жамоасини халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлатиш ниятида.

Манбанинг хабарига кўра, Халқаро футбол федерацияси УЕФА билан Россия жамоаларига нисбатан санкцияларни кучайтириш масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Шу нуқтаи назардан, Россияни вақтинчалик мусобақалардан четлатиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

УЕФА бугун Россия футболига оид бир қатор масалаларни ҳал қилиш учун йиғилиш ўтказишни режалаштирган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Reuters