UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  0 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  8 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  6 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-ўринда Янгиликлар

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-ўринда

ФИФА расмий сайтида мамлакатлар аёллар терма жамоаларининг янги рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ойда эълон қилинган рейтингдаги ўрнида қолган. Ўзбекистон ҳисобида ҳозир 1540 очко бўлиб, жамоа 42-поғонани банд этган.

Жаҳон рейтингида ҳамон АҚШ аёллар терма жамоаси етакчи. Иккинчи ўринни Германия эгаллаб турган бўлса, Франция кучли учликни якунлаб берган.

Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар аёллар терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон 9-ўринда. Бу борада пешқадам жаҳон рейтингининг 6-ўринини банд қилган Австралия бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда Япония ва КХДР терма жамоалари жойлашган.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 3 – 12 апрель кунлари давомида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2018 йилда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Ушбу саралаш учун қуръа ташлаш маросими эса 2017 йилнинг 21 январь куни Иордания пойтахти – Амман шаҳрида бўлиб ўтади.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика