

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи сўнггида ФИФА коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган миллий чемпионатлар қайтганидан сўнг вақтинча битта ўйиндаги 3та ўзгариш ўрнига 5та ўзгариш қилишни таклиф қилганди.
Манбанинг хабарига кўра, ушбу ҳужжат тайёр ва кейинги ҳафтада ФИФА расмий сайтида эълон қилинади. Таъкидлаш лозимки, бу қоида фақат тавсия сифатида тақдим этилади.



