ФИФА ижрои қўмитаси ЖЧ иштирокчилари сони 40тагача оширилишини муҳокама қилади

Aslanov Jasurbek
3 дек 2015, 18:14
Бугун Цюрихда йиғилган ФИФА ижрои қўмитаси жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 40тагача оширишни муҳокама қилади.

ЖЧ иштирокчилари сони кўпайтирилиши бугунги йиғилишда қабул қилиниши мумкин. Бу қарор 2026 йилда кучга киради.

1934 йилдан 1978 йилгача мундиалнинг финал босқичларида 16та жамоа иштирок этган, 1982 йилдан 24тага етган, 1998 йилда эса жаҳон чемпионати иштирокчилари 32та бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian