ФИФА Франциянинг аппеляциясини рад этди

Aslanov Jasurbek
5 дек 2022
ФИФА Франция - Тунис ўйинидаги Гризманнинг голини ҳисоблашни хоҳламади.

"ФИФА интизом қўмитаси 30 ноябрь куни Франция футбол федерацияси берган аппеляцияни рад этади", - дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Франция ҳамда Тунис ўртасидаги баҳс 0:1 ҳисобида африкаликлар ғалабаси билан якун топган эди. Баҳс охирида Гризманн ҳисобни тенглаштирганди, бироқ бош ҳакам ВАР қароридан сўнг офсайд туфайли голни бекор қилганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN