

"Мантиқан қаралса, 2 та қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Айниқса, иккинчиси ортиқча бўлди. Вазиятни кўрдим, барчаси ўйин ҳароратида юз берди.
Ўз вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Албатта ғалаба қозонишни мақсад қилгандик, шунга интилдик, лекин ўхшамади. Бугун кўп жиҳатларда эътиборни йўқотдик. Ёзги танаффус олдидан мағлубият биз учун яхши бўлмади. Хато ва камчиликларни таҳлил қилган ҳолда тайёргарликда давом этамиз.
Ҳа, жамоамиз мухлисларини олқишлаймиз. Улар ҳар бир ўйинга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб боришмоқда. Фан клубимиз вакиллари ўйин давомида жуда яхши ишлашади. Мухлислар учун ёқимсиз натижа бўлди, бунинг учун узр сўраймиз" - дейди термизликлар устози.



