UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  2 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  1 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  5 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашув оғир ўтди. Ғалаба қозона олмадик, дуранг натижа қайд этилди. Ҳафта давомида ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир учрашув, кубокми, чемпионатми, оғир ўтаяпти. Йигитлар катта ҳажмдаги юкламларни бажаришаяпти. Ўйинлар давомида янада кучайиб борамиз.


Биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Иккинчи бўлимда захираларни ишга солдик, бироқ рақиб дарвозасига гол ура олмадик. Гол ура олмасак, демак ғалаба ҳам йўқ. Ишлашда, ҳаракатда давом этамиз.


- Жамоа мухлислари ҳақида фикрингиз?


- Албатта, бизда жонкуяр мухлислар бор. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишади. Учрашувни томоша қилиш учун стадионга келган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
15 апр 11:19:19
Murodjon Ergashev
Мураббийлар штаби янгиланиш пайида турибди,ихтиет булиш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика