UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  9 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  183 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Февзи Давлетов: "Бугун очко ишлашимиз шарт эди. Ўйинга жиддий тайёрландик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Бугун очко ишлашимиз шарт эди. Ўйинга жиддий тайёрландик"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтишини билардик. Ўтган турлардаги муваффақиятсизликлар сабаб бугунги ўйинда очко олишимиз шарт эди. Шу сабабдан ҳам бугунги учрашувга ўта жиддий тайёргарлик кўрдик. Кўрдингиз, рақиб дарвозасига 2 та гол урдик, бироқ ғалабани сақлаб қола олмадик. "Навбаҳор" иккинчи бўлимда юқоридан ва узун узатмалар билан хавфли ҳужумлар ташкил этди.



- "Сурхон"нинг муваффақиятсиз натижаларига сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Ҳозир Егор Кримец жароҳат олди. Шунингдек, кўп футболчилар ёш экани сабаб ўзаро тушанмовчиликлар кўзга ташланаяпти. Ҳақиқий факт ўрнида айтиб ўтишим керак, йўқотишлар бизга панд бераяпти.

- "Сурхон"нинг эндиликдаги мақсадлари қандай?

- Мақсадимиз ҳеч бўлмаганда ўтган йилги натижамизни қайтаришга қаратилган. Бу албатта катта меҳнат талаб қилади. Тинмай ишлашимиз керак, ҳозир биздаги асосий вазифа машғулотларда астойдил ишлаб кўрсатаётган ўйинимизни кучайтиришдан иборат.

Масофа узоқ бўлса ҳам шунча йўл босиб келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.






Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика