UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  0 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  4 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  4 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  28 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"

Суперлига 25-тур доирасидаги "Металлург" — "Сурхон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугун гол уришнинг уддасидан чиқмадик. Қийин ўйин бўлиши ҳақида огоҳлантиргандим. Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади.


— Биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида Асилбек Жумаевни алмаштириш сабаби нима эди? Кўрдикки, у майдондан норози тарзда чиқиб кетди.

— Унда жароҳат бор эди, рақиб тўпни олиш чоғида бу янада ёмонлашди. Асрашимиз керак эди, аммо янада ёмонлаштирдик. Бундан ташқари, сариқ карточкаси ҳам бор эди. Бу мажбурий ўзгариш эди.

— Бу "Металлург" учун ҳаёт-мамот ўйини эдими?

— Ҳа, албатта, турнир жадвалидан келиб чиққан ҳолда. Бу бекободликлар ютиши шарт бўлган ўйин эди.

— "Сурхон" мавсум олдида ўз олдига қўйилган мақсадларга эришдими?

— Бизда стабиллик ҳукм сурмоқда. Ўтган йили 6-ўринда эдик, бу йил 7-ўринни эгалламоқдамиз. Чемпионатни яхши ўтказдик, бундан ҳам яхшироқ иштирок этишимиз мумкин эди. Содир этган хатоларимизни таҳлил қиламиз ва келажакда такрорламасликка уринамиз.

— Бугунги ўйинда "Сурхон" мухлисларининг ҳатти-ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

— Ажойиб, аммо афсуски, уларни гол билан хурсанд қила олмадик. Битта ўйин қолди, олға ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика