UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  1 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  11 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Феруз Фахриддинов: “Бизнинг мухлислар ҳеч қаерда топилмаса керак” Янгиликлар

Феруз Фахриддинов: “Бизнинг мухлислар ҳеч қаерда топилмаса керак”

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этиб, 1 дуранг ва 2 мағлубият билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Вакилларимиз Колумбиядан икки ҳафта олдин юртимизга қайтиб келишди. Биз фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Феруз Фахриддинов билан боғланиб ундан жаҳон чемпионатидаги иштирок ҳақида интервью олдик.

-  Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этдинглар. Таассуротларингиз қандай?

-  Биз Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этдик. Колумбиядаги барча шарт-шароитлар ҳар томонлама қониқтирди, аъло даражада бўлди деса ҳам бўлади. Энди турнирга тўхталадиган бўлсак, биласиз бундай мундиалларда кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ушбу мусобақада бизга бироз тажриба етишмади деб ўйлайман. Гуруҳдаги илк учрашувни Панама терма жамоасига қарши ўтказдик. Ўша ўйинда бизда кўплаб хавфли вазиятлар бўлди, аммо улардан оқилона фойдалана ололмадик ва охирида жазоландик. Ушбу мағлубият биз учун жуда ҳам қимматга тушди. Гуруҳдаги 2-турда мундиал мезбони Колумбия терма жамоаси билан баҳс олиб бордик. Колумбия терма жамоасига қарши ўйинда дуранг натижа қайд этиб мухлисларни бироз бўлсада хурсанд қилдик деб ўйлайман. 3-турда Португалия терма жамоаси билан бўлган ўйинда тажриба барибир ўз сўзини айтди ва биз мағлуб бўлдик. Ушбу мағлубиятдан сўнг гуруҳда қолиб кетдик.

-  Гуруҳдаги илк учрашувда Панама терма жамоасига мағлуб бўлдинглар. Бунинг кучли хаяжон сабаб бўлди дея оласизми?

-  Панама терма жамоасидан учралган мағлубиятни ҳаяжон билан боғлиқ деб ўйламайман. Бих яхши ўйнадик. Гол уришимиз учун жудам кўплаб вазиятларимиз бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзида 4 ёки 5 та тўп фарқи билан танаффусга чиқиб кетсак бўларди. Афсуски, ўша вазиятларни кўкка совурдик. Оддий вазиятларда жуда қўпол хатоларга йўл қўйдик ва Панама бизни жазолаб кетди.

-  Колумбия билан бўлган ўйинда (3:3) дуранг натижа қайд этдинглар. Ушбу ўйинда сўнгги дақиқаларда тайёр ғалаба қўлдан чиқди...

-  Агарда илк турда ғалаба қозонганимизда кейинги босқичга чиқардик. Тўғри айтиб ўтдингиз, Колумбия билан бўлган ўйинда ҳақиқатдан ҳам сўнгги дақиқаларда ғалабани сақлаб қола олмадик. Учрашувдаги сўнгги 13 сония бизни ғалабадан махрум қилди. Жуда ҳам аламли бўлган дуранг натижа.


-  Гуруҳдаги сўнгги баҳсни Португалия терма жамоасига қарши ўтказдинглар. Биламизки ушбу терма жамоа сафида тажрибали Рикардиньо ҳаракат қилади. ушбу футзалчига қарши майдонда тўп тепиш қанчалик қийинчилик туғдирди?
-  Рикардиньо жуда ҳам маҳоратли иқтидор эгаси. Ҳозирги кунда энг яхши футзалчи ҳисобланади. Португалияга қарши учрашувда Рикардиньо бизга қарши жуда ҳам кучли ўйин намойиш этди. Жамоасининг деярли барча голларига ўз ҳиссасини қўшди. Терма жамоада етакчи ўйинчи эканлигини яна бир исботлади.

-  Мундиалда майдондаги муҳит ҳақида нима дея оласиз?

-  Трибунадаги ишқибозлар жуда ҳам ажойиб тарзда мухлислик қилишди. Абдураҳмон Фозилов бошчилигида Колумбиялик мухлислар ҳам бизни аъло даражада қўллаб-қувватлашди. Бунинг учун уларга катта раҳмат айтаман.

-  Жаҳон чемпионатида илк бор Ўзбекистон мадҳиясини куйладинглар. Ўша вазиятда кўнглингиздан қандай кечинмалар ўтди?

-  Терма жамоа учун ўйнашнинг ўзи катта фахр бағишлайди. Мадҳиямизни куйлагунча қандай хиссиётлар кўнглимиздан ўтганини сўз билан таърифлаб бўлмайди.

-  Жаҳон чемпионатидан ўзингиз учун нима олдингиз?

-  Кучли терма жамоа футболчиларига қарши ўйнаб ўзим учун оз бўлсада тажриба олдим.

-  Мана Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этдинглар. Катта мусобақаларда турли чемпионат клубларидан скаутлар терма жамоа футболчиларини кузатиши мумкин. Сизларга Европа жамоалари скаутларидан қизиқишлар бўлмадими?

-  Жамоадошларимнинг 4, 5 нафарига Осиё клубларидан қизиқишлар бўлди, лекин расмий таклиф билан чиқишмади. Европа жамоаларидан балки қизиқиш бўлгандир. Ҳозирча ҳеч нима билмаймиз.

-  Мундиалдаги иштирокдан сўнг бош мураббий Мендез сизларга нималар деди?

-  Жаҳон чемпионатидан сўнг бош мураббийимиз Пулпис тўхтаб қолмасликни, ўз устимизда тинмай ишлашимизни ва Ўзбекистон терма жамоаси бунданда яхши натижалар қайд этишини таъкидлади.

-  Энди соҳил футболи бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси сафида Вьетнамга жўнаб кетдингиз. Бу икки спорт турларининг ўхшаш ва фарқли томонлари нимада?

-  Иккала спорт турида ҳам 5 тадан спортчилар ҳаракат қилишади. Лекин, бири қумда ўйналса иккинчиси залда ўйналади.

-  Тўғри, лекин залда футбол ўйнаганга қараганда қумда тўп тепиш бироз қийинроқ назаримда.

-  Албатта, икки спорт турининг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор.

-  Мухлисларга тилакларингиз.

-  Шу фурсатдан фойдаланиб бизни қўллаб-қувватлаб турган Ўзбекистондаги барча мухлисларга катта раҳмат айтаман. Колумбиядалигимизда ижтимоий тармоқ орқали бизга илиқ фикрлар билдиришди. Барча учрашувларда бўш келмаслигимизни ва бизга доим ишонишларини таъкидлашди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдик. Бизнинг мухлисларимиздек ишқибозлар ҳеч қаерда топилмаса керак. Бунинг учун уларга катта раҳмат айтаман.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика