Феруз Бекмуродов: "Қўшниларимизга омад тилайман"

Aslanov Jasurbek
15 фев 2016
Хитой Тайпейи ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг, Осиё чемпионатининг энг ёш дарвозабони Феруз Бекмуродов турнир ҳақида фикр билдирди.

"Бугунги учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйинни ғалабани мақсад қилиб бошладик. Кўп имкониятларни қўлдан бой бердик. Жамоадошларим мен каби ҳали ёш. Жамоавий ўйин ва тажриба етишмади.

Тошкентдаги  ташкилотчиликка қойил қолдим. Ҳаммаси аъло даражада.

ЖЧга чиқа оладиган терма жамоалар?

Эрон, Япония, Ўзбекистон, Таиланд, Вьетнам. Менимча Эрон чемпион бўлса керак. Эронликларнинг имконияти кўп бўлишига қарамасдан кейинги баҳсларда қўшниларимизга омад тилайман" - дейди Феруз Бекмуродов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia