UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  13 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Фернанду Сантуш: "Португалия халқини бахтли қилишни истаймиз" Янгиликлар

Фернанду Сантуш: "Португалия халқини бахтли қилишни истаймиз"

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш финал олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Аввал айтгандим, Португалиянинг Европа чемпионатидаги мақсади - финалга чиқиш ва бош совринни қўлга киритиш. Биз ўз кучимизга ишонамиз. Жамоа Португалия халқини бахтли қилишни истамоқда. Уларга байрам туҳфа этмоқчимиз.

Франция терма жамоасини ортиқча муҳокама қилиш шарт эмас. Уларни қандай кучга эга эканликларини барча яхши билади. Турнир аввалида айтгандим, ғолибликка учта энг асосий фаворитлар булар - Испания, Германия ва Франция эди. Франция тахминларни оқлади ва мана финалда ўйнамоқда. Мусобақа давомида эса бошқа даъвогарлар ҳам пайдо бўлишди. Португалия, яъни биз шулар жумласидан.

Франция терма жамоасидаги алоҳида ижрочилар? Тўғриси, ҳеч кимни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Сабаби, улар сафида ўйнайдиган барча футболчилар юқори малакали ижрочилар саналишади. Уларнинг барчаси бизни бирдек ташвишлантиради. Франция таркибидаги исталган футболчи финал тақдирини ҳал этишга қодир. Чунки уларнинг барчаси жаҳон даражасидаги футболчилар.

Португалияда ҳам ажойиб жамоа ва кучли ижрочилар мавжуд. Бизнинг футболчилар ҳам финал масаласини ҳал этишга қодир. Бизни бутун турнир давомида тинимсиз қўллаб-қувватлаб келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар нафақат стадионда, балки ҳар куни бизни қўллаб келишди. Уларнинг ишончи бизни янада илҳомлантирди.

Финалда эса Португалия ўз мухлисларига керагидан ҳам кўпроқ муҳтожроқ бўлади. Бу баҳсда ишқибозларимизнинг ўрни ҳам муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг қўллаб-қувватлаши ниҳоятда керак.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика