Фернандо Торрес "Коринтианс"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
23 дек 2014
"Коринтианс" мураббийлар штаби "Милан" ҳужумчиси Фернандо Торрес хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, испаниялик футболчи февралда Бразилия клубига ўтиши мумкин. "Коринтианс" раҳбарларининг ҳисоблашича, Торрес мамлакат чемпионати ва Либертадорес Кубогида ёрдам бериши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Торрес "Милан"да ижара асосида тўп тепмоқда ва унинг трансфер ҳуқуқлари "Челси"га тегишли.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com