

– Чемпионлар лигаси кубоги ҳар бир клубга мавсумни яхши тугатиш учун имкон, "Реал" ҳам шу клублар қаторига киради. Клуб анчадан буён финалда ўйнашни истаётганди, бироқ ҳар сафар кичик хатолар эвазига финалга чиқа олмаётганди. Ҳозир "Қироллик клуби"га омад келса барчаси яхши бўлади, – дейди Йерро AS нашрига.



