Фернандеш МЮнинг яқин ўйинини ўтказиб юборади

Alisher
28 дек 2021, 15:54
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Бёрнли"га қарши АПЛ 20-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади.

Футболчи "Ньюкасл"га қарши ўйинда сариқ карточка олди.

Бу огоҳлантириш португалиялик учун мавсумдаги бешинчиси бўлди. Шундай экан, у сариқ карточкалар йиғилиб қолгани сабаб АПЛ доирасидаги битта ўйинни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли" ўйини 30 декабрда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia