Фернандес: "Уфа" ЦСКА каби кам гол ўтказмоқда, бизга қийин бўлади"

Aslanov Jasurbek
21 апр 2017, 18:45
ЦСКА ҳимоячиси Марио Фернандес "Уфа"га қарши бўлиб ўтадиган РФПЛнинг 24-тур учрашуви қийин бўлиши ҳақида гапирди.

Баҳс бугун Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

"Бизни ўзгача баҳс кутиб турибди. "Уфа" турнир жадвалида юқориламоқда ва уларнинг уйида ўйнаш осон эмас. "Уфа" биз каби кам гол ўтказмоқда ва ҳимоя ҳамда тўп олишда яхши ўйнайди. Шу сабабли бизга осон бўлмаслиги аниқ" - дейди Фернандес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com