UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Интервью. Илҳом Юнусов: "Ҳозир инсонларда оқибат йўқолиб кетган..."  0 14:00Olamsport: МакГрегор Хабибни алмаштиришга тайёр, UFC чемпиони уй қамоғига маҳкум қилинди ва бошқа хабарлар  0 13:49Жаҳон чемпионатларида ўзини кўрсатган 5 нафар осиёлик футболчи  2 13:45Футболчиларимиздан карантин вақтидаги хайриялар   2 13:45"Эвертон" шов-шувли трансферларни амалга оширмоқчи  0 13:25"Матч ТВ" Беларусь чемпионати трансляцияси учун қанча тўлаши маълум бўлди  2 13:03Ван Дейк фаолиятидаги энг қийин рақиб ким эканлигини айтди  5 12:41Суперлига-2019ни ёдга оламиз. Тўпли Кримец, йиртиқ форма, қувонаётган Қувондиқ, кийимсиз Владимир   6 12:34"Энг тез лига". Элдор Шомуродов бугун навбатдаги ўйинини ўтказади  3 12:15Тарихда бугун: Жепаров ва Кападзеси бор "Локо" пастга шўнғий бошлаган "Нефтчи"га қарши. ФОТОМАҚОЛА  6 12:05"Битта форма". Қайси футболчи хаёлингизга келди?  22 12:00Жасурбек Яхшибоев - "Энергетик-БГУ"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси  5 11:40"Интер" Мертенс учун курашда ютишга умид қилмоқда  0 11:16Испаниялик футболчи коронавирусга қарши курашиш учун футболчилик фаолиятини тўхтатди  1 11:13Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

Ферги давридан кейин "Манчестер Юнайтед"нинг трансферлари қанчалик даражада ўзини оқлади? Янгиликлар

Ферги давридан кейин "Манчестер Юнайтед"нинг трансферлари қанчалик даражада ўзини оқлади?

Сер Алекс кетганидан кейин "Манчестер Юнайтед" 31 футболчи билан шартнома имзолади.

Хўш, улар жамоага қанчалик даражада фойда олиб келишди?

Маруан Феллайни. 27,5 млн фунт

2013 йили "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга нолойиқ бўлган Дэвид Мойес жамоа устозига айланди ва жамоага илк олиб келган футболчиси Маруан Феллайни бўлди. Бельгиялик футболчи аслида "Юнайтед" учун муносиб футболчи эди. Феллайни бир неча ярим финалларда гол урган, 2016 йили Англия Кубоги, 2017 йили Европа лигаси финалларида ўйнаган. "Юнайтед"нинг сўнгги 20 йили ичида "Энфилд"да энг яхши натижасини қайд этишида ҳам катта ёрдам берганди.

Баҳо - 6

Хуан Мата. 37,1 млн фунт

Футболчининг ўша икки голидан кейин МЮ мухлислари уни "ХуАнфилд" деб номлай бошлашди. Луи ван Гаал ҳамда Жозе Моуриньо қўл остида испаниялик футболчи асосий фигурага айланди. Ферги давридан кейин уни энг яхши трансфер деб ҳисоблашмоқда. "Юнайтед" Хуанни атиги 37,1 млн еврога сотиб олган.

Баҳо - 7

Андер Эррера. 29 млн фунт

Ван Гал мураббийлигидаги МЮ ўша пайтларда барқарор жамоа эмасди. Раҳбарияти эса бош мураббийнинг қаттиқ талаби остида Андерни сотиб олди. Бу шак-шубҳасиз 2015 йилнинг ёзидаги энг ажойиб трансфер бўлди. Кейинчалик Жозе Моуриньо қўл остида Эррера МЮ автобусининг ажойиб баллонига айланди. 2017 йилда у жамоада йилнинг энг яхши футболчиси бўлди. Кейинчалик у шартномаси якунланиб, МЮни тарк этди ва ПСЖга йўл олди. Албатта, у "Юнайтед"ни бошини юқори кўтарган ҳолда тарк этди.

Баҳо - 7

Люк Шоу. 31 млн фунт

Эктор Моренонинг подкатидан кейин қаттиқ жароҳатланган футболчи узоқ вақтни даволаш учун сарфлади. Кейинчалик қайтган йилиёқ ўзининг олдинги ҳолатини тиклаб олди ва биттада йилнинг энг яхши футболчисига айланди. Ушбу мавсумда у ўтган 11 мағлубиятсиз ўйиннинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди.

Баҳо - 6

Маркос Рохо. 16 млн фунт

2014 йилги мундиалдан кейин Луи Ван Гал футболчи билан шартнома имзолади. Моуриньо даврида аргентиналик футболчи жамоанинг асосий 5 футболчисидан бири бўлди. Аммо уни ҳам жароҳатлар четлаб ўтмади. Шу боисдан у ўз ўзининг юқори ҳолатидан тушиб кетди. Энди эса у жамоадан кетиши керак бўлган футболчилар қаторига тушиб қолди. Нима бўлган тақдирда ҳам Рохо бир вақтлар МЮ учун борини бериб бўлди.

Баҳо - 2

Анхель Ди Мария. 59,7 млн фунт

Роналдудан кейин дунё даражасидаги илк чап қанот вингери МЮга ўтганди. Бироқ кутилган умидлар, ишончлар ва сарфланган пуллар ўзини умуман оқламади. Ван Гал қўл остида 7-рақамли Ди Мария ўзини ҳар томонлама йўқотиб қўйди ва Лига-1 томон йўл олди. Аслида у МЮдаги ўйинларини яхши бошлаганди. Бироқ ҳозирги кунда у МЮнинг энг ёмон трансферларидан бири ҳисобланади ва аргентиналикнинг ўзи ҳам "қизил иблислар" ҳақида эшитишни истамайди.

Баҳо - 2

Дейли Блинд. 13,8 млн фунт

Блинд "Аякс"да қандай савиядаги футболчи эканлигини кўрсата олганди. Луи ван Гал қўл остида у марказий ҳимояда жуда ёрқин ўйин кўрсатганди ва Серхио Рамос билан тенглаштирилганди. 2015 йилда эса Дейли чап қанот ҳимоясидан ўрин олди. Кейинчалик Моуриньо МЮ бошқарувига келганидан кейин Дейлига катта ишонч билдирилмади. Аммо айтиш мумкинки, Дейли ҳам манкунианликлар учун яхши ўйин кўрсатганди.

Баҳо - 6

Радамель Фалькао. 6 млн фунт эвазига ижарага

Фақатгина ҳозирги "Юнайтед" "Ливерпуль"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрата туриб, Ди Мария ва Фалькаони захирадан қўйиб, ғалабани хавф остида қолдириши мумкин. Фалькао 17 ўйинда 4 гол урди. "Йовил", "Кэмбриж" ва "Престон" каби жамоаларнинг дарвозаси ишғол қилинган. Футболчининг жароҳати эса унинг "Атлетико" ва "Монако"даги фаолиятига жиддий таъсир ўтказмади дея оламиз.

Баҳо - 1

Виктор Вальдес. Эркин агент

У "Юнайтед"да фақатгина бир ўйинда қатнашди. "Халл"га қарши ўйинда Виктор супер сейвларни амалга оширди. Бироқ шундай бўлса ҳам у ван Галнинг ишончига кира олмади ва жамоани тарк этди.

Баҳо - 1

Мемфис Депай. 26,3 млн фунт

Нолга тенг бўлган 7-рақам соҳиблари Депай билан давом эттирилади. Бошида у ажойиб кўринганди: ёш, ўз ишига муносиб қарайди, "Ливерпуль" ва ПСЖ ҳам уни сотиб олишга интилди ва асосийси Ван Гал тизимига мос. Афсуски, у ҳам Жеймс Бонд каби воқеаларни кузатишни яхши кўриб қолди. "Брюгге" ва "Мидтъюлланд"га қарши ўйинларда у ажойиб статистика қайд этди. Аммо ростдан ҳам "Манчестер Юнайтед" даражасига мос келмади. Моуринью қўл остидаги 6 ойдан кейин жамоани тарк этди.

Баҳо - 3

Маттео Дармиан. 12,7 млн фунт

МЮ раҳбарияти Натаньел Кляйнни жамоага олиб кела олмаслигини маълум қилганидан кейин "Юнайтед" италиялик футболчига қизиқиб қолди. Аввалига Дармиан яхши ўйин кўрсатаётганди. Аммо Шоунинг жароҳатидан кейин Дармиан чап қанот ҳимоясига олиб ўтилди. У буни эплай олмади. Моуринью кетма-кет 10 ўйинда Дармианга ишонч билдирмади ва 2017 йилги Европа лигаси финалида "Аякс"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга ташлади. Орадан бир йил ўтиб, у "Парма"га ўтиб кетди.

Баҳо - 4

Морган Шнайдерлин. 12,7 млн фунт

"Юнайтед" жуда қаттиқ режимда бўлган пайтда Шнайдерлин жамоага келганди. Бошланишига Ван Гал футболчини марказий ўйинларда майдонга туширмаётгани учун яхши кўринаётганди. Аммо аста-секинлик билан марказий ўйинларда кўриниш берган Морган жамоага лойиқ эмаслиги сезилди. "Юнайтед"нинг юқори қўйилган мақсадлари футболчининг даражасига тўғри келмади ва у натижада жамоани тарк этди.

Баҳо - 3

Бастиан Швайнштайгер. 6,8 млн фунт

"Бундан буёғига Швайнштайгер номини вароғимизда кўрган барча жамоалар ортга қараб қочади", - деб ваъда берганди Вудворд. Бастиан "Бавария" мухлислари орасида қадрланади. Бироқ "Юнайтед"га келганида у тиззасидаги муаммолари сабаб АПЛ алангасида йўқолиб қолди. Ўзининг жанговарлигини йўқотганидан кейин бош мураббийнинг ишончидан ҳам маҳрум бўлди. МЮ футбол ўйнаётган кунлари Швайнштайгер рафиқасининг теннис матчларини кўргани борди. Моуринью эса уни захира жамоасига бериб қўйди.

Баҳо - 2

Серхио Ромеро. Эркин агент

Унинг мундиалдаги ўйинларини томоша қилиш орқали барчасини билишингиз мумкин. Ромеро бир вақтлар дунёнинг икки энг кучли киперидан бири эди.  Тушган ўйинларида деярли хато қилмайди. Гарчи Де Хеанинг соясида бўлса ҳам, Европа лигаси ўйинларида ажойиб тарзда дарвозасини қўриқлайди. Ушбу мавсумда Англия Кубогидаги ўйинларини кўриб, Ромеронинг профессионаллигигига ишонсак бўлади.

Баҳо - 8

Антони Марсьяль. 58 млн фунт

Францияликнинг шимоли-ғарбий дербида "Юнайтед" учун урган илк голини барча эсласа керак. Марсьяль янги футболчи сифатида МЮда ажойиб мавсумни ўтказди. Бироқ Моуринью қўл остида у жароҳат олиб, диққат марказидан бироз чекинди. Кейинчалик МЮ Алексис Санчес билан келишувга эришди. гарчи кам ўйин амалиётига эга бўлаётган бўлса-да, Антони МЮ билан шартномасини узайтирганидан кейин ўзини ҳолатига қайта олди. Айни дамда у ўзининг яхши ҳолатида.

Баҳо - 6

Эрик Байи. 30 млн фунт

Моуринью ушбу футболчини "Юнайтед"га олиб келганида кўпчилик футбол мухлислари унинг бундай ўйин кўрсатишини кутмаганди. Илк мавсумидаёқ у барча ишончни ўзига олди ва "Олд Траффорд"нинг ишончига айланди. Аммо у ҳам жароҳат олиб, узоқ муддат майдондан ташқарида қолиб кетди.

Баҳо - 5

Златан Ибрагимович. Эркин агент

Юқори ҳурмат ва жанговарликка эга бўлган Ибрагимович 2016-17 йилги мавсумда бутун дунё футбол мухлисларини АПЛга қаратиб қўя олди. Футбол учун қари ҳисобланган 35 ёшида у АПЛдаги илк мавсумда 28 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Жароҳат футболчининг йўлига тўсиқ бўлди. Гарчи яна бир йиллик шартномаси бўлишига қарамасдан, Златан "Манчестер Юнайтед"ни тарк этди ва Лос-Анжелес томон йўл олди.

Баҳо - 8

Генрих Мхитарян. 26,3 млн фунт

Европа лигасининг "мутахассисларидан" бири бўлган футболчи АПЛда бир текис ўйин кўрсата олмади. Унинг имкониятлари ва даражаси МЮнинг ички чемпионатдаги мақсадлари учун камлик қилди. Узоқ йиллик шартномага эга бўлган Генрих 18 ой давомида МЮда ўйнади. Кейинчалик унинг агенти Мино Райола МЮга Ибрагимович ва Погбани олиб келиб, Генрихни жамоадан олиб кетишни уддалади.

Баҳо - 4

Поль Погба. 89 млн фут

Погба "Юнайтед"нинг ажралмас бўлагига айланаётганди. У ўйиннинг катта қисмини ўз бўйнига олар ва сўнгги сонияларгача курашаётганди. Бироқ унга бу камлик қилди. Жамоадан кетишни истайди, таркибда ўйнагиси келмайди. Баъзида бош мураббийдан ҳам ўзини устун қўяди. Моуриньюнинг кетиши айнан Погбага ҳам боғлиқлиги барчага аён. Айни дамда Поль агентининг чалаётган ноғорасига ўйнаш билан банд.

Баҳо - 5

Виктор Линдельоф, 39 млн фунт

Линдельоф Моуринью учун мос келадиган ҳимоячи каби тасвирланганди. Аммо ўтган 2 мавсум давомида ўртача ўйин кўрсатаётган Виктор айни дамда асосий таркибда ўйнамоқда. Келинг, уни жуда ҳам ёмонлаб юбормаймиз.

Баҳо - 6

Ромелу Лукаку, 90 млн фунт

"Атлетико" трансферлар тақиқини олганидан кейин "Юнайтед" Гризманндан қуруқ қолди. Натижада манкунианликлар Лукаку, Мората ва Белоттига эътибор қаратишни бошлади. Умуман олганда қисқа муддат учун "Юнайтед" ёмон қарорга келмади. Жамоа таркибида у бир мавсумда 27 бора рақиблари постига йўл топди. Навбатдаги мавсумда эса ушбу натижадан 12та кам гол қайд этди. Энди эса "Юнайтед"га яна гол урадиган ҳужумчи керак бўла бошлади ва Лукакуни сотиб юборди.

Баҳо - 5

Неманья Матич. 40 млн фунт

Матич илк мавсумини фантастик тарзда бошлади. Аммо орадан вақт ўтиб, ўзининг жисмоний ҳолатига жиддий таъсир ўтказаётган ошқозонидаги муаммоларни бартараф этишга вақт кетди. Кейинчалик Сульшер футболчига ишонч билдирмай қўйди. Орадан вақт ўтиб эса Матич берилган имкониятдан ажойиб тарзда фойдаланди ва "Юнайтед"да "қайта туғилди". Яқиндагина у клуб билан шартномани бир йилга узайтирди.

Баҳо - 6

Алексис Санчес. Алмаштирилди

"Юнайтед" 7-рақамни берган захотиёқ Санчесдан қайтариб олишни ўйлаб юрди. Алексис МЮда атиги 2 ўйинда ўзини кўрсатди: дербидаги ажойиб камбэкда ва  Англия Кубоги финалида "Тоттенхэм"га қарши ўйинда. "Юнайтед" эса уни тезда сотиб юборди. Энди "Юнайтед" 7-рақамни ҳар кимга ҳам беравермаслиги керак.

Баҳо - 1

Диого Далот. 19 млн фунт

Сўнгги 2 йил давомида Далотдан кўп нарса кутишди. "Юнайтед" эса Диогога унчалик эътибор қаратмади. Натижада футболчи жароҳатларга мойил бўлиб қолди. Шу боисдан у ўнг қанот ҳимоясида Аарон ван-Биссакага катта муаммо туғдира олмаяпти. Бироқ ёш футболчи ҳали МЮда ўзини кўрсата олади.

Баҳо - 4

Фред. 52 млн фунт

Фред бошида ўзини кўрсата олмади. Аммо мана 2 мавсумдирки, ажойиб Фредни кўряпмиз. Ўтган мавсумда Париждаги камбэкдан кейин бразилияликда катта юксалиш борлиги сезилмоқда. Фред "Юнайтед" даражасидаги ярим ҳимоячи эканлигини исботламоқда. Ўз навбатида дербидан кейин Пеп Гвардиола МЮ ғалабасида Фреднинг ҳиссаси ҳамманикидан юқори бўлганлигини айтиб мақтаб қўйганди.

Баҳо - 7

Ли Грант. 1,5 млн фунт

37 ёшли Грант атиги бир бора майдонга тушди. У шунчаки Ромеро ёки Де Хеа жароҳат олган тақдирдагина захирадан ўрин олади. Шу боисдан унга баҳо берилмайди.

Баҳо - йўқ

Даниэль Жеймс. 15 млн фунт

Жеймснинг трансфер суммаси 19 млн фунтгача кўтарилиши мумкин. Қайд этиш керак, Жеймс илк 4 ойдаёқ барча ишончларни оқлаб бўлди. Бироқ кейинчалик унинг жисмоний ҳолати бироз тушди ва яна кўтарилди. Жеймс шу ёшида "Ливерпуль" ва "Челси" каби жамоаларга қарши ўйинларда қатнашди. Дербида эса 4 марта ўйнашга улгуриб бўлди. Ажойиб статистика!

Баҳо - 7

Аарон ван-Биссака. 45 млн фунт

Бошида ван-Биссака МЮда бу тарзда ўйнаб кета олишига ҳеч ким ишонмаганди. Бироқ уни дастлабки ойдаёқ АПЛнинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячилари рўйхатига қўшиб қўйишди. Ван-Биссака МЮ ҳимоясига ўзгача об-ҳавони олиб кирди. Унинг трансфери ажойиб бўлди деб айта оламиз.

Баҳо - 8

Харри Магуайр. 80 млн фунт

Тўғри, МЮ сўнгги 40 йилдаги энг ёмон ҳимоявий ўйин кўрсатди. Аммо Магуайр ҳали ҳам МЮни елкасида кўтариб юрибди. Бошланишига унга ҳам бироз қийин бўлди. Аммо сардорлик боғичини таққанидан кейин Харрининг ўйини анчагина очилиб кетди. Унинг боши билан "Челси"га урган голини Неманья Видични ҳайратга солганди. Ажойиб! У МЮда тезда сардор бўлиб олган кам сонли футболчилардан бирига айланиб олди.

Баҳо - 7

Бруну Фернандеш. 46 млн фунт

Бруну сўнгги ўша 7 йилликдаги энг яхши трансфер бўлди. У "Юнайтед"нинг ўйинини ҳар томонлама ўзгартириб юборди. МЮ ҳам турнир жадвалида юқорилади. Ажойиб футболчи МЮда 2 ой ичида 3 гол ва 4 ассистентлик қайд этиб бўлди. Унинг талабчан ўйини эса жамоадошларига намуна бўлмоқда.

Баҳо - 9

Одион Игало. Ижара

У 5 марта захирадан майдонга тушди. 3 бора асосий таркибда кўриниш берганида 4 марта гол урди. У "Юнайтед"да кутилганидан эрта очилди. Вақтида уни трансфер қилганидан кейин МЮни танқид остига олишганди. Энди эса чарчаган тақдирда Антони Марсьяль ҳам қўрқмасдан ўз жойини муносиб футболчига бўшатиб бера олади.

Баҳо - 8

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+4   
21 мар 23:10:01
otabek man utd
Fergi davridan keyin Sulsher zor transferlar qilmoqda xozircha. Xaqiqiy tarbiyasini olgan ekan Fergi boboni.
+1   
21 мар 23:22:56
Futbol "xalq uchun"
Fergi, Ser Alex - beshigini tebratganday munosabat bildiraslara. Yoshini, qilgan xizmatlarini hurmat qilsanglar bo‘lardi.
   
22 мар 02:31:56
ACM Man Utd
xar bir ishda eng yuqori choqqiga olib chiqadigan narsa shu ishga joyga bòlgan mexr muxabbat sadoqat bòladi sulsherda shu narsalar bor shu narsani boĺlarga singdirish k.k qolgani òzi bolar ish edi buni deyarli uddaladi avvaliga reshfordda uygondi k.n fernandesh olib kelindi jamoa qolgan bollari xam brunoga ergashyapti jamoaga sadoqat barcha futbolchilarda uygondi songi 2 oyda xali resh safga qaytsa bruno b n yovuz qurolga aylanadi
   
22 мар 01:59:21
ACM Man Utd
eng omadlisi sulsher jamoaga kelgani
   
22 мар 01:56:32
ACM Man Utd
otabek man utd фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Fergi davridan keyin Sulsher zor transferlar qilmoqda xozircha. Xaqiqiy tarbiyasini olgan ekan Fergi boboni.
Serni sexirli tayoqchasi sulsher tarbiya + jamoaga bolgan muxabbati m yu va sulsherni choqiga olib chiqadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг