

"Ҳа, "Юнайтед" ажойиб футболчини қўшиб олди. Аммо бу сюрприз эмас. Биз ҳам, немислар ҳам уч йилдан буён уни кузатиб бормоқда. У худди майдонда рақсга тушаётгандек. Рақиб ҳимоячиларини хайрон қолдиради.
Ўзига бўлган ишонч ва баланс - ҳаммада ҳам бўлмайдиган ҳислат. Тезлигини кучайтирганда эса унга етиб олишнинг иложи бўлмайди. Санчо ўйин пайти кутилмаган пайтда ажойиб қарорлар чиқариб, чиройли паслар беради.
"Манчестер Юнайтед" таркибида ўйнаб, у мухлисларни ўрнига ўтиришига йўл қўймайди. Унда иқтидор жуда катта, рухий томондан кучли ва максимал равишда юқори даражада ўйнашга ҳаракат қилади", - деди Фердинанд.



