Фердинанд МЮнинг мураббийлар штабига кирмоқчи

Eldor Akmurzayev
20 янв 2021, 20:00
“Қизил иблислар” собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд “Манчестер Юнайтед” устози Оле Гуннар Сульшернинг ассистентига айланиш ниятида.

“Ҳа, албатта, бу менда қизиқиш уйғотган. Барчаси оддий, “Манчестер Юнайтед”ни яхши кўраман. Нимани назар тутмоқчилигимни тушундингизми? “Манчестер Юнайтед”га ўтиб, у ерда 12 йилдан ортиқ ўйнашинг – бу клубни севиб қолмасликнинг иложиси йўқлигини англатади. Шу туфайли клубдаги ҳар қандай лавозимда ишлаш имкониятини кўриб чиқардим, чунки уни севаман.

Бу қандай лавозим бўлишини билмайман, аммо агарда имкон туғилган тақдирда, ҳа, музокаралар ва шу каби келишувлар учун очиқ бўлардим”, дейди Фердинанд.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Сульшернинг мураббийлар штабида “қизил иблислар” собиқ аъзолари Майкл Кэррик ва Даррен Флетчер ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Stretford Paddock