"Фенербахче" Украина терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи
17 июн 2019 12:50
Янгиликлар
"Фенербахче" Украина терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи
"Шальке" вингери Евгений Коноплянка Туркия чемпионатидан таклиф қабул қилиб олди.
29 ёшли украиналик футболчини "Фенербахче" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Истанбул клуби футболчига 3 миллион евро миқдорида маош тўлашга тайёр.
Коноплянка "Днепр" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Шальке 04"дан олдин "Севилья"да ҳам тўп сурган.
2010 йилдан эса Украина терма жамоаси футболчиси саналади.
Украиналик ярим ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар