

"Англиядаги биринчи мавсумимда "Эвертон" билан Кубок финалигача етиб борганмиз, аммо ўша баҳсда "Челси"га мағлуб бўлган эдик. Бу сафар мен ўйнаётган жамоа совринни қўлга киритади деб ўйлайман, барчамиз финални кутяпмиз. Аммо айни дамда асосий мақсадимиз - чемпионат ўйинлари ва мавсумни кучли тўртликда якунламоқчимиз.
Ярим финал учрашуви қийин бўлди, аммо жамоавий руҳ унда ғолиб чиқишимизга имкон берди. Баҳс охирида "Эвертон" ҳужумга ўтди - уларнинг йўқотадиган нарсаси қолмаганди. Ғалабага ҳақли равишда эришдик" - дейди Феллайни.



