Феликс "Ливерпуль"га қарши ўйин ҳақида: "Жуда қийин баҳс бўлади"

Alisher
6 фев 2020, 16:40
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Жоау Феликс Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизни жуда қийин ўйин кутмоқда. Балки "Ливерпуль" барча рақибларимиз орасида энг кучлисидир. Улар яхши формадалар. Бундан ташқари, "Ливерпуль" - Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолибидир.

Бу мусобақадаги бошқа ўйинлар каби буниси ҳам бизга қийин бўлади. Аммо, "Ливерпуль"га қарши ўйин бунданда қийин кечади деб ўйлайман", - дейди Феликс.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Феликс "Атлетико"нинг кўп ўйинчилари каби ҳозирда жароҳат олганлар қаторида.


"Атлетико" - "Ливерпуль" 18 февраль (01:00)

"Ливерпуль" - "Атлетико" 11 март (01:00)

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Eleven Sports