UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  0 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  14 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3

fcdinamo.uz: Андрей Мельничук - «Динамо»нинг энг яхши футболчиси Янгиликлар

fcdinamo.uz: Андрей Мельничук - «Динамо»нинг энг яхши футболчиси

Икки ҳафта давомида клубимиз расмий сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига, «Динамо»нинг 2013 йилги энг яхши футболчиси аниқланди.
Анъана тусини олган ушбу сўровномада бу йил 210 нафар иштирокчи ўз овози билан қатнашди. Сўровнома якунларига биноан, уч мавсумдан бери Самарқанд жамоаси дарвозасини қўриқлаётган Андрей Мельничук - «Динамо»нинг 2013 йилдаги яхши футболчиси» деб топилди. Украиналик легионер посбон умимий иштирокчиларнинг деярли ярми - 102 та овоз (48.6%) тўплаган.

Бу борада унга жамоанинг ёш ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов рақобатчилик қилди. Жорий мавсумда 10 та гол киритган 21 ёшли ҳужумчига 50 та (23.8%) овоз берилган.

Учинчи поғонани эса жамоа етакчиларидан бири Санъат Шихов 25 (11.9%) овоз билан банд этди. Шунингдек, жорий йил кашфиётларидан бири ёш яримҳимоячи Комил Шарофутдинов 13 (6.2%), тажрибали Сирожиддин Сайфиев эса 12 (5.7%) овоз билан кучли бешликдан ўрин олишди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил якунларига кўра Иван Нагаев мухлислар томонидан «Динамо»нинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, бу йилги ғолиб Андрей Мельничук иккинчи поғонада қайд этилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика