Фати операцияга розилик билдирди

Eldor Akmurzayev
8 ноя 2020
Аввалроқ, “Барселона” форварди Ансу Фати “Бетис” (5:2) билан ўйинда тиззасидан жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Каталонияликлар матбуот хизмати хабар беришича, Фати 9 ноябрь, душанба куни жарроҳлик столига ётади. Операциядан кейин эса унинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

18 ёшли ҳужумчи жорий мавсум “Барса” сафида 10 ўйинда қатнашиб, 5+4 натижа кўрсатиб турганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com