

"Янги футболчилар учун 100 млн. еврога яқин пул сарфладик. Энди яна бир футболчини харид қилиб, сотиладиганлар ҳақида ўйлаб кўрамиз" - дейди Фассоне.
"Милан" ёзги трансфер ойнасида Франка Кесси, Андре Силва, Хакан Чалханоглу, Рикардо Родригес, Фабио Борини ва Матео Муссакьони сотиб олди.

