UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   0 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  3 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  21 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  29 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  4 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  7

Фаррух Шотурсуновнинг дубли "Машъал"га ғалаба келтирди Янгиликлар

Фаррух Шотурсуновнинг дубли "Машъал"га ғалаба келтирди

Фарғона шаҳрида “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”да иштирок этаётган "Машъал-2" жамоаси бугун 3-турда “Қўқон-1912-2” жамоасига қарши ўтказиб 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳар икки жамоа ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. «Машъал» жамоамизнинг биринчи ҳужумидаёқ вазият гол билан якунланиши мумкин эди.  Кичик «Газчилар»нинг берган зарбасини рақиб дарвозабони маҳорат билан бартараф этди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, устунлик секин-аста рақиб томонига ўтди. Қўқонликлар “Газчилар” дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Аммо барча уринишлар бесамар якунланаверди. 30-дақиқада «Машъал»  ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов дарвозабон билан бирга – бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан уч дақиқа ўтиб, мувозанат тикланди. Рақибларимиз футбочиси илдамроқ ҳаракат қилган, Андрей Сидиров  дарвозамизни ишғол этди. Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.

Иккинчи бўлимда “Машъал” жамоамиз ўйинни  яхши бошлашди. 62-дақиқа рақибиларимиз дарвозамиз олдида хавфли вазият вужудга келтиришди. Ориф Мамажоновнинг зарбасидан кейин посбонимиз тўпни ўшлаб олишда хатоликка йўл қўйди. Аммо тезда хатосини тўғирлади. 69-дақиқага келиб пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлдик, Шотурсуновнинг ўн бир метрли нуқтадан берган зарбасини Абдуллаев қайтарди. Аммо қайтган тўпни Фаррухнинг ўзи дарвозага аниқ йўллаб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

Учрашув шу ҳисобда якун топди. "Машъал" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” “Д” гуруҳи

3-тур
“Машъал-2” – “Қўқон-1912-2” – 2:1 (1:1)
Голлар:
Фаррух Шотурсунов-30, 69. – Андрей Сидиров-33.

“Машъал-2”: 35. Жавоҳир Ильясов, 33. Шаҳзод Абдураҳимов, 2. Искандар Шойқулов, 8. Мирзакамол Камолов, 29. Жамолиддин Убайдуллаев, 17. Владислав Павленко, 13. Шаҳзод Шайманов, 19. Мақсад Муҳаммедов, 27. Фаррух Шотурсунов, 6. Аббос Амонов, 96. Шохрух Достонов.
Захира: 30. Ботир Носиров, 9. Хумоюн Муртазоев, 28. Марадона Сафаров, 22. Жонибек Мирзақулов, 55. Аваз Агалиев.

“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев, 6. Ислом Каримов, 8. Иброҳим Раҳимов, 10. Иқбол Маликжонов, 11. Иброҳим Мухторов, 14. Муҳаммаданас Ҳасанов, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Андрей Сидоров, 19. Шохрух Холматов, 22. Ориф Мамажонов, 27. Исмоил Охунжонов.
Захира: 1. Сухаил Жумабоев, 2. Рамзбек Исақов, 4. Сардор Исақов, 5. Дониёр Тўлашев, 21. Достон Мелиқўзиев, 25. Дилшод Баратов, 26. Иброҳим Аҳмаджонов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика