UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  6 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Фарруҳ Шотурсунов: "Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик" Янгиликлар

Фарруҳ Шотурсунов: "Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик"

Ўзбекистон Про-лигасининг 19-тури доирасида "Ифтихор" (5:1) жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейин "Нурафшон" ярим ҳимоячиси Фарруҳ Шотурсунов ўз фикрларини билдирди.

"Қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда йигитлар билан қовуша олмадикми ёки иссиқ халақит қилдими билмадим. Бироқ жуда қийналдик. Танаффусда йигитлар билан иккинчи бўлим хусусида гаплашиб олдик ва кейинчалик барчаси яхши томонга ўзгарди. Биринчи бўлимни 3 баҳога лойиқ ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз очилиб кетди ва кетма кет голлар уришни уддаладик.

Про-лиганинг савияси ошмоқда. Бу кейинчалик ҳам давом этса керак. Ўзбек футболидаги ўзгаришлар туфайли Про-лига ҳам анчагина кучайди деб ҳисоблайман.

Янги футболчилар жамоага тезда кўникиб кета олади. Чунки бу ердаги йигитлар ўзаро аҳил. Янгиларни акаси ёки укасидек қабул қилади.

Узоқ вақт ўйинга тушмагандан кейин бирданига баҳсга қайтса, ҳар қандай футболчига қийин бўлади. Ҳа, ўртада дисквалификация сабабли бир неча турларда қатнашмадим. Аммо, машғулотлар туфайли ўз жисмоний ҳолатимни ушлаб тура олдим", - деди футболчи.

"Нурафшон" - "Ифтихор" учрашувида Фарруҳ Шотурсунов дубль қайд этишга муваффақ бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика