UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Манба: Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида икки гуруҳга бўлинган  1 11:22"Модрич менга нафақат майдонда, балки машғулотларда ҳам сабоқ беради" — Винисиус  0 11:00Англия футбол ассоциацияси ЖЧдан кейин Саутгейтни сақлаб қолмоқчи  0 10:41Месси ЖЧда тўп билан қанча масофани босиб ўтди?  0 10:20Рабьо: "Франция Мбаппега қарам эмас, лекин у бизнинг асосий қуролимиз"  0 10:00Португалиянинг 2 футболчиси терма жамоа ихтиёрини тарк этди  1 09:45Бугун бўлиб ўтадиган эътиборга молик ўртоқлик ўйинлари  0 09:35ЖЧ-2022. Ўтган ўйинлардан кейин тўпурарлар ва ассистентлар рўйхати  0 09:20Лаутаронинг агенти: “У уколлар орқали ўйнамоқда”  0 09:05Марокаш термаси устози жамоадаги энг ёрқин футболчи кимлигини айтди  0 08:50ФФФ президенти: “Ҳаётимда умуман Зиданга қўнғироқ қилмаганман”  0 08:35Гакпо АПЛ гранди ҳақида: “Ёзда у ерга ўтмоқчи эдим”  2 08:20Трент: “Уни тўхтатиб қолиш – бу омад билан боғлиқ”  3 08:05Футбол тарихидаги ёши энг катта профессионал ўйинчи фаолиятини Португалияда давом эттиришга яқин  5 07:45Ўртоқлик ўйинлари. МЮ Ла Лигада аутсайдерлар қаторида бораётган жамоага ютқазди, “Интер”да йирик ғалаба, “Наполи” эса турк клубини мағлуб этди  0

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди" Янгиликлар

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси бирин-кетин ғалабалар қозониб, турнир жадвалида кўтарилмоқда.

Жумладан, Суперлиганинг 20-турида бекободликлар сафарда "Қизилқум"га қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйиндан кейин "Металлург" футболчиси Фарруҳ Иброҳимов фикрларига қулоқ тутдик.

- Фарруҳ, дастлаб "Қизилқум" билан ўйин ҳақида фикрларингиз билан бўлишснгиз...

- Навоийда жуда қийин баҳс ўтишини олдиндан билардик.  Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Жамоамиз билан ғалаба қозонишни астойдил истадик ва якунда муваффақият қозондик.

- "Металлург" иккинчи даврага келиб ўз ўйинини топиб олгандек....

- Дарҳақиқат, биз биринчи даврага қараганда анча сифатли барқарор ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўйин жиҳатидан ўсишга эришдик.

- Жамоа мавсумни қайси ўринда тугатишни мақсад қилган?

- Худо хоҳласа, кучли олтиликка кириш ва мухлисларни чиройли ўйинларимиз билан янада хурсанд қилиш.

- Айтинг-чи, жорий мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Жорий мавсум бошидан бери бош мураббийи менга ишонч билдириб, ўйин амалиёти бермоқда. Футболчи сифатида бу мавсум ўсишга эришдим. Шу ўринда менга ишонч билдираётган бош мураббийга миннатдорчилик билдираман.

- Умуман олганда, бош мураббийнинг талабларини тушунишда муаммо бўлмаяптими?

- Биласизми, жамоамиз бош мураббийи кўпроқ ҳужумкор ўйин талаб қилмоқда. Қолаверса, кўрсатмаларни тушуниб олиш қийин бўлаётгани йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика