UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  5 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  3 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  25 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  9 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  54

Фарқлар қисқармоқда: А Серия 11-тур учрашувлари якунлари Янгиликлар

Фарқлар қисқармоқда: А Серия 11-тур учрашувлари якунлари

Италия чемпионатида 11-тур ўйинлари ортда қолди.

"Ювентус" "Эмполи"ни таслим этди

"Кекса синьора" илк сониялардан ҳужумга ташланди ва рақиб ҳимоясига босим уюштира бошлади. Натижада, 8-дақиқадаёқ тўп дарвоза тўрига бориб тушди. Костич қанотдан ажойиб узатмани амалга оширди, Мойзе Кин эса керакли жойда, керакли вақтда пайдо бўлди. Кўп ўтмай, ҳужумчи Маккенининг узатмасидан кейин зарба берди, аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. "Эмполи"да ҳам имконият бўлди. Рикошет натижасида тўп Бандинеллига бориб тушди, лекин унинг уриниши қовушмади ва Шенсни хавфни бартараф этди. "Эмполи" ҳам имкон бўлди дегунча, қўрқмай олдинга борарди. Пьяца қанотдан амалга оширилган узатмадан кейин собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди.

Танаффусдан кейин "кекса синьора" ҳужум қилишдан тўхтамади ва 10 дақиқа ўтиб, яна гол урди. Куадрадонинг бурчакдан узатган тўпига Уинстон Макккени боши билан яхши зарба йўллади. "Ювентус" ўз ўйинини топиб олган ва тўхташ ниятида эмасди. Узоқ масофадан Костич зарба бериб кўрди, кейин Мойзе Кин ҳимоячини "замах"да чалғитиб, зарба йўллади — бироз ноаниқ. Шу кеча "Эмполи" йирик ҳисобда ютқазиши тақдир экан. Бошқа қанотдан Куадрадо ижросидаги бурчак зарбасидан кейин энди Рабьо аниқ зарба берди. Миреттида ҳам зўр имконият бўлганди, лекин ҳимоячини доғда қолдирган футболчига Викарио тўпга ташланиб, қаршилик қилди. Шундай бўлсада, "кекса синьора" охирги дақиқаларда яна битта гол урди. Данилонинг идеал узатмасидан кейин Рабьо бўш қолган дарвоза қаршисида қолиб кетди. "Ювентус" чемпионатдаги вазиятни ўнгламоқда, аммо ЕЧЛда...


"Милан" "Монца"ни аяб ўтирмади

Ўйин старти тенг курашлар остида ўтди ва анча вақтгача ҳеч ким гол ура олмади. Бу сукунатни Браим Диас бузиб юборди. Майдон марказида дарвозабондан тўпни қабул қилган Диас рақиб дарвозаси томон қараб борди ва тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказишни уддалади. Бу испанияликнинг мавсумдаги шундай усулдаги 2-голи. Гол ўтказиб юборгач, "Монца" ҳужумга жиддийроқ эътибор қарата бошлади. Дани Карвальонинг бошда берган зарбасидан кейин Татарушану жамоасини қутқариб қолди. "Милан" ҳам ҳужум ҳақида буткул унутиб қўйгани йўқ. Ориги айниқса фаол эди. Аввалига бельгиялик жарима майдончаси ичида бир айланиб олиб, зарба йўллади. Тайм охирига яқин эса у қанотдан тўпни Диасга узатди ва испаниялик бир рақибини доғда қолдириб, дублни расмсийлаштирди.



Испаниялик нафақат ўзи зарба берарди, балки шериклари учун ҳам вазият яратишда жонбозлик кўрсатарди. Аввалига Ребич шу каби имкониятга эга бўлди, аммо киперни алдай олмади. Ориги эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Месьясдан тўпни қабул қилган ҳужумчи жарима майдончасига кирмай, дарвоза тўққизлигини нишонга олди. Бу футболчи учун "Милан" сафидаги биринчи гол бўлди. "Монца" таслим бўлиш ниятида эмасди ва ўз голига етди. Филиппо Раноккья чамаси 30 метрлар масофадан жарима зарбасини амалга ошириб, амалдаги чемпион дарвозасини ишғол этди. Ким билади дейсиз, балки Бондонинг хатоси бўлмаганида барчаси бироз бошқачароқ бўлармиди? У оддий вазиятда тўпни йўқотди ва Тео қанотдан катта тезликда олдинга ўтиб бориб, Рафаэль Леаони кўрди, португалиялик футболчи эса айёрона зарбаси билан якуний ҳисобни ўрнатди. "Россонери" туринликлардан фарқли равишда Чемпионлар Лигасида ҳам вазиятини анча ўнглаб олишга улгурди.


"Наполи" "Рома"ни енгди

"Жалоросси" ўйинни фаолроқ бошлади ва ўйин тизгинини ўз қўлига олишга, вазиятлар яратишга уринди. Улардан энг хафлиси Заньоло ижросида бўлди, аммо бироз ноаниқ. "Наполи" бунга Зельинскининг узоқ масофадан йўлланган зарбаси билан жавоб берди. Бироздан сўнг Ндомбеле бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Руй Патрисио катта қийинчилик билан жамоасини ўтказиб юборилган голдан қутқариб қолди. Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида "Рома" ҳимояда тартибли ўйнашга катта эътибор қаратди.

"Наполи" танаффусдан кейин ҳам омадини ҳужумдан излашда давом этди. Аввалига Руй Патрисио тўққизликдан Политанонинг айёр зарбасидан кейин тўпни қайтарди, кейин Осимхеннинг пасидан сўнг Жуан Жезус қулай вазиятдан собиқ жамоасини ранжитишга яқин келди. Босим давом этди. Лозано ажойиб ҳаракат билан Осимхенга вазият яратди, аммо ҳужумчи ўткир бурчакдан нишонга ола билмади. Неаполликларнинг босими охири ўз сўзини айтди. Политано майдоннинг жамоаси томонидан тўпни олдиндаги Осимхенга ташлаб берди, Виктор Смоллинг билан курашда устун келиб, ҳисобни ўзгартирди. Моуриньо "Рома"си эса илк дақиқалардаги фаоллик алдамчи бўлганини билдириб қўйди ва уёғига рақиб ҳимоясини чинакамига безовта қила олмади. "Наполи" етакчиликни сақлаб турибди ва баъзи тақибчилардан "қоча" бошлади.


"Лацио" "Аталанта"дан кучлироқ

"Бургутлар" дарҳол устунликни ўз томонларига оғдириб олишди, 10-дақиқада Милинкович-Савич тўпни қанотдаги Педрога узатди, у жарима майдонидаги Цаканьяни кўрди ва Маттиа мўлжалда адашмади. Кўп ўтмай, деярли худди шундай ҳужум Весинонинг голи билан якунланиши мумкин эди. Педронинг узатмасидан кейин ярим ҳимоячи ўзи истагандек зарба беришни иложини топа олмади. "Аталанта" эса 1-бўлимда ҳужумда айтарли ҳеч нима қила олмади.

Иккинчи бўлим бошланиши билан Адам Марушич 35 метрлар масофадан тўпни айланма зарба берди, бергамолилкар голкипери дарвозасини қутқариши осон бўлмади. Черногориялик футболчи анча фаол эди ва айнан у "бургутлар"нинг 2-голини ташкиллаштириб берди. Марушич қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Фелипе Андерсонга узатди, тажрибали футболчи эса ортиқча муаммоларга дуч келмади. "Бургутлар" ҳисобни йирик кўриниш олишига эришиши мумкин эди. Цаканьянинг зарбасидан кейин Спортьелло катта қийинчилик билан тўпни қайтарди. "Аталанта"нинг эса шу куни ўйини умуман ўхшамади. Гасперини жамоаси ўйини борасида жиддий бош қотириши талаб қилинади. "Лацио" эса ғалаба туфайли, айнан "Аталанта"ни мусобақа жадвалида ортда қолдирди ва учликка кириб олди.

Шунингдек, "Торино" "Удинезе"ни, "Болонья" "Лечче"ни мағлуб этди, "Специя" эса "Салернитана"га имкониятни бой берди. 


Сергей Румянцев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика