UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  2 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  13 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  17 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19

Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш"

Хабарингиз бор, 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган олимпияда ўйинларига тизмли тайёргарлик кўриш мақсадида 2005 йил туғилган футболчилардан иборат "Олимпик-фарм" жамоаси тузилди.


Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов бевосита терма жамоа билан бирга "Олимпик-Фарм"ни ҳам бошқаради ва тайёрлаб боради. Айни кунларда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Бош мураббий Фарҳод Нишонов олдиндаги мусобақаларга тайёргарлик ва мақсадлар ҳақида гапириб ўтди. 

"Бу терма жамоамиз 2005 йил туғилган футболчилардан ташкил топган. Бу йил ҳисобидан илк йиғинимизни ўтказмоқдамиз. Олдинда расмий мусобақаларимиз йўқ. Кейинги йил Осиё чемпионати саралаши бўлиб ўтади. Фақатгина май ойида CAFA мусобақаси бор. Мазкур турнирга тайёргарликни ҳозирдан бошладик",- дейди Фарҳод Нишонов. 

- Бир вақтни ўзида "Олимпик-Фарм"ни ҳам бошқарасиз. Бу жамоа қайси йилда туғилган футболчиларни ўзига қамраб олди?

- "Олимпик-Фарм" ҳам 2005 йиллардан иборат. Мақсадимиз 2028 йилги олимпиадага чиқиб, муносиб натижа кўрсатиш. Бунга тайёргарлик ҳозирдан бошланган. Терма жамоани асосий футболчилари "Олимпик-Фарм"га ўтди. Фақат ўзининг жамоасида асосий таркибда ўйнаётган ёки номзод бўлган футболчиларни қолдирганмиз. Клублар бир йилга ижарага беришган. 

- Бу терма жамоанинг мураббийи Рауф Инилеев эди. Мазкур ҳолатга изоҳ бера оласизми? 

- Рауф Инилеев маслаҳатчи бўлиб қолди. Бош мураббийликни менга топширишди. Венгрия йиғинидан кейин жамоани мен қабул қилиб олдим. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика