UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Суперлига стадионлари 2030 йилда қандай кўринишда бўлади?  1 12:02"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ  0 11:37Ҳарри Кейн: "Биз бутун ўйин давомида устунлик қилдик"  0 11:13Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди"  1 10:49Лоренцо Инсинье "Наполи"га қайтишга тайёр  0 10:21"Манчестер Сити" Эрлинг Холандга рақобатчи сотиб олади  2 09:50Ироққа қарши ўйин учун Ўзбекистон U-20 терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум   1 09:31Ана бўлмасам! Вальверде Анчелоттининг жароҳат ҳақидаги сўзларидан ҳайратда  6 08:49"Челси" 50 йил олдинги натижасини такрорлади   0 08:21Руд ван Нистелрой: "Бу ҳолатни ўзгартириш вақти келганди"  3 07:44ПСЖ фуболчиси АПЛ ва Бундеслига клублари қизиқишлари доирасида  0 07:15Мудрик порламоқда!  3 03:30Конференциялар лигаси. "Челси" 8та гол урди, "Фиорентина" ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:15Европа лигаси. МЮдан илк ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  2

Фарҳод Магометов: “Биринчи лигани қутқариш керак” Янгиликлар

Фарҳод Магометов: “Биринчи лигани қутқариш керак”

Жума куни ПФЛ биринчи лиганинг иккинчи босқич учрашувларига қуръа ташлаш маросимини ўтказди.
Унда ПФЛ директори Фарҳод Магометов, ҳакамлар билан ишловчи қўмитада фаолият олиб бораётган Бобур Ҳайдаров турли ҳолатлар бўйича фикрларини билдириб ўтишди. Шундан сўнг эса қуръа жараёнининг ўзи ўтказилди. ПФЛ расмийлари томонидан янграган мулоҳазаларни эътиборингизга тақдим этамиз.

- Барчангизга хайрли кун! Бу йиғилишга ташриф буюрган вакилларни кўриб турганимдан хурсандман. Бироқ сизлар ПФЛ томонидан клубингизга юборилган телеграммани диққат билан ўқиб чиқмаган кўринасиз. Чунки унда клуб вакили билан биргаликда бош мураббийларнинг албатта келишлари лозимлигини таъкидлагандик. Афсуски, бу ерда бош мураббийларни кўрмаяпман. Фақат Чустдаги жамоадан мураббий келибди. Уларга айтадиган баъзи гапларим бор эди. Телеграммада айтилган шартни бажармаган жамоаларга жазо тариқасида жарима солинади.

Тан олиш керак, биринчи лига ўта ёмон ҳолатда.  Бу ҳеч кимга сир эмас. Камчиликлар тўлиб ётибди. Бунга биринчи навбатда жамоа раҳбарлари билан бош мураббийларни айбдор қилиб кўрсатган бўлардим. Келишилган ўйинлар кўп учраяпти. Буларни йўқ қилиш керак. Жамоалар учрашувларни деярли мухлисларсиз ўйнаяпти. Ишқибозлар бундай зерикарли, паст савиядаги баҳсларни стадионда кузатишни истамаслиги табиий ҳол. Уларни стадионга чақириш борасида ишлаш керак. Аввало, ўйин савиясини яхшилаш билан. Баъзи клублар ҳокимият томонидан ажратилган бир йиллик бюджетни еб тугатиш учунгина фаолият олиб боришмоқда. Шахсий жамоалар йўқ бўлгандан кейин бундай ҳолатларга гувоҳ бўламиз.

Футболчиларда интизом йўқ. Улар ҳар бир ўйинда ҳакамларни ҳақорат қилишади. Қизил карточкаларнинг 90 фоизи айнан ҳакамлар шаънига нисбатан айтилган ҳақоратлардан кейин берилган. Мураббийлар бу ҳолатга алоҳида эътибор қаратишлари керак. Шунингдек, уларнинг ўзлари ҳакамларга сувли баклажкаларни ирғитишни бошлашибди. Бу нимаси? Улар футболчиларга ўрнак бўлишлари шарт эмасми? Бу кетишда жамоалар сонини келаси мавсумда 16тага тушириб қўямиз. Шунда биринчи лига савияси ошиши мумкин. Акс ҳолда, ҳозиргидек турли камчиликларга эга жамоалар иштирокини кўриб юраверамиз.

Мураббийлар ўз устида ишлаши лозим. Улар қотиб қолишган. Келажакда кучли клубларда ишлашни режа қилишмаган, шекилли. Бунақада ҳозир топаётган арзимас маблағларига қаноат қилиб юраверишади. Мураббийлар ишламагандан кейин яхши ўйинчилар ҳам етишиб чиқмаяпти. Олий лигага қуйи лигадан деярли ўйинчилар чақирилмаяпти. Фақат тўрт жамоада яхши шароитлар яратилган ва улар олий лига клубларига қаршилик қилишлари мумкин. Қолган жамоалар эса шунчаки ўйнаб юришибди. Уларда бирор мақсаднинг ўзи йўқ. Фақат ажратилган пулни сарфлаб юришса бўлгани. Майдонлар сифати ва ёритиш тизими билан боғлиқ муаммолар кўп. Шунингдек, жамоалардан тўртинчи ҳакамларга маблағни ўйин тугаши биланоқ тўлашни сўрайман. Уларни атайин сизлар ўйнайдиган ҳудудга яқин жойдан тайинлаймиз. ПФЛдан қарзи бор жамоаларга эслатиб ўтаман, қарзларни тўлаб қўйинглар. Ўйин ёзилган кассеталарнинг ўз вақтида етиб келишини таъминланг. Иккинчи босқичдан бошлаб ҳар бир етиб келмаган кассета учун 500 минг сўмдан жарима тўлашингизга тўғри келади. Ҳакамлар қўмитаси рефериларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқиши учун бу жуда зарур. Иккинчи босқичда ўйнайдиган клублар қўшимча 4 миллион сўмдан бадал пули тўлашади. Ўтган йили “Ёшлик” жамоасини қарзларини вақтида тўламагани сабабли иккинчи босқичдан четлаштиргандик. Бу сафар ҳам шундай йўл тутамиз. Вақтида ПФЛдан қарзини узмаган клублар кейинги босқични томошабин сифатида кузатишларига тўғри келади. Хуллас, бу борада тегишли ишларни қилинглар.

Ҳозирги формат ўзини унчалик оқламаяпти. Эришганимиз фақат барча ўйинларнинг ўтказилиши бўлди холос. Бироқ савия жуда тушиб кетди. Қолган барча жиҳатлар бўйича орқага қараб кетдик. Кейинги йил 16 ёки 18 жамоа иштирок этишини кўриб чиқамиз. Қўқонликларга майдонни яхшилаш зарурлигини эслатиб ўтаман.

Ҳозирги ҳолатда биринчи лигага ботқоққа ботиб қолган деб айтсак бўлади. Уни бундан чиқариш учун жуда кўп иш қилиш шарт ёки тўлиқ операцияни амалга ошириш лозим. Баъзи клублар ҳакамдан шикоят қилишади, ўйинни кўриб чиққанимизда ҳакам айнан уларга ёрдам берган вазиятлар учради. Ҳакамларни жамоангизга ён босишини сўрайсиз ва кейин уни рақиб фойдасига атайин янглишганда айблайсиз. Нима учун уларга қилбирлик қилишни ўргатяпсиз? Келишилган ўйинларда иштирок этган ёки ҳакамларни ёрдам бериш мақсадида тақдирлашга уринган клубларни жазолаймиз. Шундай жамоалар бир умрга ПФЛ иштирокидаги мусобақалардан четлаштирилади ва 50 миллион сўм жаримага тортилади. Россия ва Туркияда келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаролар чиққанидан хабарингиз бор. Бизда ҳам бу борада маълумотлар бор. Бундай ҳолат келиб чиқса, анчагина клублар жазоланиши мумкин. Келишилган ўйинлар билан машғул бўлгандан кўра, клубингизда минимал шароитларни яратишга ҳаракат қилинг. Шунда ўзбек футболи учун фойдали иш қилган бўласиз.

Шу ўринда “Янгиер”, “Спартак”, “Оқтепа”, “Аланга”, “Зомин”, “Чуст-Пахтакор” ва “Орол” жамоаларига ПФЛдан қарзларини вақтида узишлари лозимлигини эслатиб ўтаман,  - дея нутқ сўзлади Фарҳод Магометов.

Шундан сўнг Бобур Ҳайдаров қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
- Биринчи босқич мобайнида қанча ўйинлар бўлиб ўтди, бизга эса фақат 9 учрашувнинг диски етиб келди. Шуми сизларнинг ПФЛга муносабатингиз? Етиб келмаган ҳар бир диск учун 5 миллионгача жарима солишимиз мумкин. Нега бунчалик лоқайдсиз? “NBU-Осиё” ва “Сурхон” жамоалари стадионида ҳакамлар учун шароитлар яратилмаган. Ювиниш учун сувнинг йўқлиги ва оддий лампочкаларнинг мавжуд эмаслигини қандай изоҳлаш мумкинлигини билмайман. Учрашувлар вақтини ҳам ўзгартирманг. Соат 18:00га белгиланган беллашувларни 10 ёки 15 дақиқа кечикиб бошлашган. Бу “Оқтепа” ва “NBU-Осиё” жамоаларига тааллуқли. Мезбон жамоа ютқазган тақдирда ҳакамларни жўнатиб юбормасдан клуб вакиллари йўқ бўлиб қолишмоқда. Ютқаздингизми, охиригача мард бўлиб қолинг. Ҳакамларни вақтида жўнаб кетишларини таъминлаш сизнинг зиммангизда. Агар улардан шубҳалансангиз, биз билан ҳамкорлик қилиб, ҳакамларнинг қилмишларини ошкор этишга ёрдамлашинг. Ўйин кассета ва дискларини вақтида жўнатишни унутманг.

Кейин эса қуръа ташлаш жараёнига ўтилди. Иккинчи босқичда сариқ карточкалар тартиби янгидан бошланиши (аввалгилари бекор қилинган), қизил карточка туфайли қилинган дисквалификациялар кучида қолиши айтиб ўтилди. 

Футболчиларни рўйхатдан ўтказиш 10 августгача давом этади ва жамоалар 10 нафардан ортиқ янги ўйинчиларни рўйхатга қўша олишмайди. Биринчи ва иккинчи турда эса қуйидаги жуфтликлар ўзаро майдонга тушадиган бўлди.

1-тур, 11-12 август

“Янгиер” – “Регистон”
“NBU-Осиё” – “Зарафшон”
“Пахтакор-2” – “Машъал”
“Оқтепа” – “Спартак”
“Андижон” – “Орол”
“Қўқон-1912” – “Хоразм”
“Косонсой” – “Аланга”
“Чуст-Пахтакор” – “Шердор”

2-тур, 14-15 август

“Янгиер” – “Зарафшон”
“NBU-Осиё” – “Регистон”
“Пахтакор-2” – “Спартак”
“Оқтепа” – “Машъал”
“Андижон” – “Хоразм”
“Қўқон-1912” – “Орол”
“Косонсой” – “Шердор”
“Чуст-Пахтакор” – “Аланга”

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика