UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  2 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  4 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  1 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  16 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  8 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  7 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  6 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  22 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  6 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  13 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10

Фарҳод Магометов: "Биринчи лигада келишилган ўйинлар кўп учрамоқда" Янгиликлар

Фарҳод Магометов: "Биринчи лигада келишилган ўйинлар кўп учрамоқда"

Бугун Ўзбекистон биринчи лигасининг иккинчи босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов иштирок этиб биринчи лиганинг қатор камчиликларини айтиб ўтди.
 
"Тан олиш керак, биринчи лига ўта ёмон ҳолатда.  Бу ҳеч кимга сир эмас. Камчиликлар тўлиб ётибди. Бунга биринчи навбатда жамоа раҳбарлари билан бош мураббийларни айбдор қилиб кўрсатган бўлардим. Келишилган ўйинлар кўп учраяпти. Буларни йўқ қилиш керак".

"Ҳозирги ҳолатда биринчи лигага ботқоққа ботиб қолган деб айтсак бўлади. Уни бундан чиқариш учун жуда кўп иш қилиш шарт ёки тўлиқ операцияни амалга ошириш лозим. Баъзи клублар ҳакамдан шикоят қилишади, ўйинни кўриб чиққанимизда ҳакам айнан уларга ёрдам берган вазиятлар учради. Ҳакамларни жамоангизга ён босишини сўрайсиз ва кейин уни рақиб фойдасига атайин янглишганда айблайсиз. Нима учун уларга қаллоблик қилишни ўргатяпсиз? Келишилган ўйинларда иштирок этган ёки ҳакамларни ёрдам бериш мақсадида тақдирлашга уринган клубларни жазолаймиз. Шундай жамоалар бир умрга ПФЛ иштирокидаги мусобақалардан четлаштирилади ва 50 миллион сўм жаримага тортилади. Россия ва Туркияда келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаролар чиққанидан хабарингиз бор. Бизда ҳам бу борада маълумотлар бор. Бундай ҳолат келиб чиқса, анчагина клублар жазоланиши мумкин. Келишилган ўйинлар билан машғул бўлгандан кўра, клубингизда минимал шароитларни яратишга ҳаракат қилинг. Шунда ўзбек футболи учун фойдали иш қилган бўласиз", - дейди Магометов.

Беҳзод Назаров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика