UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  19 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Фарғонада “Ёзги таътил!” футбол мусобақаси ўтказилди Янгиликлар

Фарғонада “Ёзги таътил!” футбол мусобақаси ўтказилди

Фарғона вилоятининг энг чекка ва тоғли ҳудудларидан бири – Шоҳимардонда 20-21 июль кунлари маҳаллалар ўртасида “Ёзги таътил!” футбол мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад энг аввало тоғли ҳудудларда яшовчи болаларни футболга жалб этиш, улар ўртасида мусобақа ўтказиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёзги таътил кунлари ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кўмаклашишдан иборат. Ташкил этилган мусобақада Шохимардон ва Ёрдон маҳаллаларида истиқомат қилувчи 50 нафарга яқин болалар иштирок этдилар.

Футбол ассоциацияси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу блиц турнирда муносиб иштирок этган болаларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тақдим этилган совғалар, кубок ва дипломлар топширилди.

Шунингдек мусобақа давомида мазкур ҳудудда футболни ривожлантириш  ишлари муҳокама қилиниб, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этишга келишиб олинди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика