Фарғонада футбол фахрийлари ўртасида мусобақа ўтказилди

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2018, 13:09
Фарғона вилоятида Футбол фахрийлари ўртасида мини-футбол бўйича “Вилоят биринчилиги” мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада “Фарғона” (Фарғона ш), “Чимён” (Фарғона тумани) ва “Қўқон-1912” (Қўқон ш) жамоалари иштирок этдилар.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Фарғона туманининг Чимён қишлоғида мусобақанинг финал учрашувлари ўтказилди. Якуний натижаларга кўра жамоалар қуйидаги ўринларни эгалладилар:

1-ўрин Фарғона шаҳрининг “Фарғона” жамоаси,
2-ўрин Қўқон шаҳрининг “Қўқон-1912” жамоаси,
3-ўрин Фарғона туманининг “Чимён” жамоаси.

Совриндор футбол фахрийлари жамоаларига ва мусобақани ташкил этишда фаол иштирок этган Фарғона тумани 2-БЎСМ ёш футболчиларига Фарғона вилояти “Нуроний” жамғармаси ва вилоят Футбол ассоциацияси томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.  

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›