Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вакиллари Сўх туманида бўлишди

Aslanov Jasurbek
24 май 2021, 11:37
Жорий йилнинг 21-22 май кунлари Фарғона вилояти футбол ассоциацияси рахбаряти ва ишчи ҳодимлари Фарғона вилояти Сўх туманига ташрифи чоғида Сўх туман ҳокими Саидмусаев Саидбахром Саидбурхонович билан учрашдилар.

Учрашувдан кўзланган мақсад Сўх туманида болалар футболини янада ривожлантириш ва туманда Фарғона вилояти биринчилиги Иккинчи лига баҳсларида қатнашиш учун жамоа ташкиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтишди. 

Ташриф мобайнида тумандаги бир қатор умумтаълим мактабларига, спорт мактаби тарбияланувчиларига тўплар ва спорт кийимлари совға қилинди.



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia