Фарфан Бекхэмнинг клубига ўтиши мумкин

Alisher
11 авг 2020, 15:04
Перулик ҳужумчи Жефферсон Фарфан фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин.

Футболчига "Нью-Йорк Сити", шунингдек Дэвид Бекхэм эгалик қилаётган "Интер Майами" клуби ҳам қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Москванинг "Локомотив" клуби 5 августда Фарфаннинг жамоадан кетганини эълон қилган эди, ўйинчи айни дамда эркин агент мақомида.

35 ёшли футболчи жорий мавсум РПЛ доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AmericaTV

Сўнгги янгиликлар

Барча ›