Фарфан: "Рауль дарвозабонларнинг устидан куларди"

Tolibjon Qosimov
14 апр 2020, 06:24
Москванинг "Локомотив" клуби ҳужумчиси Жефферсон Фарфан "Реал" собиқ форварди Рауль билан бирга тўп тепган даврларни эслаб ўтди.

Перулик футболчи испан афсонаси билан 2010 йилдан 2012 йилгача "Шальке-04"да бирга ўйнаган.

"Рауль ақлбовар қилмас даражада ажойиб эди. Машғулотларда уни кузатиб шуни кўриш мумкин: дарвозабонларнинг устидан кулади, чап оёғи билан, ўнг оёғи билан, хатто боши билан ҳам гол уради", - дея Фарфаннинг сўзларини келтирди "Marca" нашри.


Эслатиб ўтамиз, Рауль "Шальке-04" сафида 100га яқин учрашувда майдонга тушган ва 40та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com