UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

"Фанат Суперлига". "Қизилқум" – "Пахтакор" 3:2 Янгиликлар

"Фанат Суперлига". "Қизилқум" – "Пахтакор" 3:2

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади. 

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига".  "Қизилқум" – "Пахтакор"

"Ўйин" соат 17:45да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. 

1-савол: Голландиянинг "Фейеноорд" клубига трансфер қилинган ҳар бир янги футболчи стадионга қай тарзда ташриф буюради? Жавоб: Янги футболчилар "Фейеноорд"нинг уй стадиони бўлган "Де Куйп"га вертолетда учиб келиб осма зина орқали майдонга тушиб келишади.  ( MMMReal  "Пахтакор" мухлиси биринчи бўлди)

2-савол: ЕВРО-2004 доирасидаги Брагада ўтган Нидерландия ҳамда Латвия терма жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида тўп мана шу нарсага тегиб ёрилиб кетган. Тўп айнан нимага тегиб ёрилганини ёзинг. Жавоб: Тўп қоя (тоғ)га тегиб ёрилиб кетган. Ушбу ўйин бўлиб ўтган Брагадаги стадион шундоққина тоғнинг ёнгинасида жойлашганини кўпчилик билса керак.   (Темурбек Валиев  "Қизилқум" мухлиси биринчи бўлди)

3-савол: Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги энг паст ўрни нечанчи ўрин? Жавоб: 119  (JS  "Қизилқум" мухлиси биринчи бўлди)

4-савол: 2002 йил Олий лигада бронза медалини қўлга киритган клуб қайси?  Жавоб: “Қизилқум” (Икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришди)

Ўйин тугади. "Қизилқум" – "Пахтакор" 3:2

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика