UZ

Сўнгги янгиликлар

00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  1 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  0 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  1 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  0 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  11 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  2 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  11 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  2 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  8 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  3 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0

"Фанат лига". Роналду - Месси 7:6 Янгиликлар

"Фанат лига". Роналду - Месси 7:6

"Фанат лига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Шартлар: Тошкент вақти билан 21:00да Роналду ва Месси мавзусида дастлабки савол берилади. Кейинги саволлар 5 дақиқа оралиғида бериб борилади. Саволларнинг умумий сони 10та.

Агар Роналду мухлиси сифатида жавоб бермоқчи бўлсангиз, жавобдан олдин ёки кейин 1 рақамини қўйинг, агар Месси ишқибозлари жамоасида бўлсангиз жавобга 2 рақамини қўшиб қўйинг. Жамоа рақами қўйилмаган жавоблар ҳисобга олинмайди. 

Ҳар бир тўғри жавоб учун Роналду ёки Месси жамоасига 1 баллдан берилади. Савол биринчи аниқ жавобгача давом этади. Агар иккала жамоа вакили бир дақиқа ичида тўғри жавоб берса, ҳар бир жамоага 1 баллдан берилади.


ЯНГИЛАШ


1.Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўз терма жамоаларида урган голлари сони нечта?
Жавоб: Роналду 99та - Месси 70та. 
Тўғри жавоб муаллифи - RAKUTEN.
Роналду - Месси 0:1



2. Роналду ҳамда Месси жамоалари ўртасидаги баҳсда иккала футболчи гол урган дастлабки учрашув санасини кўрсатинг.
Жавоб: 2011 йил 9 февраль. Аргентина - Португалия 2:1 (ўртоқлик ўйини)
Тўғри жавоб: йўқ.
Роналду - Месси 0:1



3. Роналду ва Месси фаолияти давомида неча марта хет-трик қайд этишган?
Жавоб: Роналду 56 - Месси 54.
Тўғри жавоб муаллифи: Burgansoy
Роналду - Месси 0:2



4. Криштиану ва Лионель фаолияти давомида нечтадан гол уришган?
Жавоб: Роналду 725 - Месси 697
Тўғри жавоб муаллифи: Monoblok
Роналду - Месси 1:2



5. Месси - Роналду тўқнашувида биринчи бўлиб "Олтин тўп"ни қайси футболчи қўлга киритган ва қачон қўлга киритган?
Жавоб: Криштиану Роналду (2008)
Тўғри жавоб муаллифлари: Yokubov, Monoblok 
Роналду - Месси 2:3



6. Роналду ҳамда Мессининг 2020 йилда урган голлари сони қанча?
Жавоб: Роналду 13 - Месси 9
Тўғри жавоб муаллифи: Monoblok
Роналду - Месси 3:3



7. Криштиану Роналдунинг фарзандлари сонини ва уларнинг исмларини айтинг.
Жавоб: 4 нафар фарзанди бор. Криштиану Роналду жуниор, Ева Мария, Метео Роналду ва Алана Мартина.
Тўғри жавоб муаллифлари: Nodirjon Abdurasulov, Yokubov.
Роналду - Месси 4:4



8. Лионель Мессининг кенжа ўғли Чиронинг туғилган йилини айтинг.
Жавоб: 2018.
Тўғри жавоб муаллифлари: Yokubov, Жавохир Бахронов.
Роналду - Месси 5:5



9. Месси Аргентина ёшлар (U20) терма жамоаси сафида нечта учрашувда майдонга тушган?
Жавоб: 18та
Тўғри жавоб муаллифлари: Yokubov, ГРОМ
Роналду - Месси 6:6



10. Криштиану Роналду АПЛдаги дастлабки мавсумида нечта гол уришга муваффақ бўлган?
Жавоб: 4та
Тўғри жавоб муаллифи: MMMReal 
Роналду - Месси 7:6


Ўйин якунланди. Умумий ҳисоб: Роналду 7:6 Месси

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика