Фалькао: "Мен турк футболидан завқланаман"

Alisher
10 авг 2019, 13:14
"Монако" ҳужумчиси шу ёзда "Галатасарой"га ўтиши мумкин.

Форвард унга турк футболидаги атмосфера жуда ҳам ёқишини айтиб ўтди.

"Туркия футболи билан яшаш бу ажойиб. Менга бу ердаги муҳит ёқади", - дейди Фалькао.

Радамельга шунингдек "Майами" клуби ва шаҳри ёқади. Дэвид Бекхэмнинг клуби тез орада бошланадиган MLS чемпионатида иштирок этади.

"Майами - яшаш учун қулай бўлган шаҳар. Менга у ерда яшаш ғояси ҳам маъқул", - дейди колумбиялик.

Радамель якунланган мавсум "Монако" сафида 39та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 2та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Caracol