UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  16 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми? Янгиликлар

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У 2019 йилнинг ёзида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Эктор Куперни кетказиш учун Фаластинга ютқазиб беришгани тўғрисидаги миш-мишларга изоҳ берди.

— Мен эшитган гапларимга қараб иш қиладиган инсонмасман. Футболчиларни айблаш фикридан ҳам йироқман. Лекин, ўзим шубҳаланадиган ўйинлар бор. ЖЧ саралиш йўлида Ливандаги дуранг, КХДР ва Фаластинга ютқазишимиз — бу шубҳали ўйинлар. Мени аниқ фактим йўқ, шунчаки, шубҳаланаман...

Битта фикрни илгари сурмоқчиман: футболчилар айниқса терма жамоада мураббий танламаслиги керак! Улар тайинланган мураббий билан ишлаб, натижа кўрсатишга ҳаракат қилиши керак. Мен ўйинчилар терма жамоада мураббий танлаб ўтириши ҳазм қилолмайман. Ўз вақтида кўрганман, Абрамовнинг ўрнига Қосимов қўйилган даврларга Тимур Кападзе ва Сервер Жепаров федерацияга келган, "Олиб қолайлик" деб. Лекин, улар Ватан терма жамоасида ўйнаяптими, мураббий ким бўлишидан қатъий назар, жонини бериб ўйнаши керак. Тамом!

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди?

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика